КУРСАНТЛАР АМАЛИЁТГА КИРИШДИЛАР
Қарши шаҳар ИИО ФМБда ИИВ Академиясининг 3-босқич курсантларининг амалиётга киришишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда курсантларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди. Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Х.Бозоров очди.
Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, пинҳона содир этилган қонунбузарликларни фош соҳа вакилидан, албатта, тажриба ва малака талаб этади. Ана шу мақсадда ҳар йили республика ИИВ Академиясининг битирувчи курс тингловчилари иш ўрганиш, олийгоҳда олган билимларини амалиётда тўғри қўллаш, касб сирларини пухта ўрганиш учун жойларда амалий машғулотлар ўтайдилар. Бунда амалиёт билан бирга ёш соҳа ходимларининг касбий маҳорати, жисмоний ва жанговар шайлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Қолаверса, жиноятчиликка қарши курашишда фавқулодда ва қалтис ҳолатлар юзага келганда ҳар бир ички ишлар идоралари ходими вазиятдан келиб чиқиб, жиноятчини зарарсизлантириш ва хавфсизлик чораларини инобатга олган ҳолда ҳаракат қилиши лозимлиги ёшларга ўргатилади.
Мамлакатимизда ёшларга бўлган ғамхўрлик ва эътиборнинг ошганлиги, уларнинг ҳар томонлама мукаммал ва етук бўлиб улғайишлари учун бир қатор имкониятлар яратилган. Жумладан, вилоят ИИБга амалиёт ўташ учун келган тингловчилар Қарши шаҳар ва Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳамда шаҳар-туман ИИБларида Тергов, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жиноят-қидирув, Жиноятларнинг олдини олиш, Эксперт-криминалистик йўналишлари бўйича билим ва малакаларини бойитиб, касбга кўникма ҳосил қилишади. Тингловчилар тизимда узоқ йиллар хизмат қилган тажрибали ходимлар мураббийлиги остида белгиланган дастурлар асосида машғулотлар ўташади. Шу билан бир қаторда улар амалиётда асқотадиган меъёрий ҳужжатларни ҳам ўқиб ўрганиши хизмат давомида ўз натижасини беради.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати