Курсантлар амалиётга киришдилар
Қарши шаҳар ИИО ФМБда ИИВ
Академияси 1- 2-ўқув курси курсантлари билан иш ўрганиш амалиётига бағишланган
йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, вазирлик
Академияси ўқитувчиси, 1-2-босқич курсантлари, бошқарма ММИ ва КБТХ, Қарши
шаҳар ИИОФМБ раҳбарияти, ИИБ ходимлари ҳамда ота-оналар иштирок этишди.
Тадбирда ИИВ ШХББ Қашқадарё
вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Темур Байжанов сўзга чиқиб,
амалиёт олдидан курсантлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилиб, уларга
хизмат интизоми, касб-одоби ва қонунчилик талабларига риоя этишлари бўйича бир
қатор йўриқномалар берди.
Курсантлар “Иш ўрганувчи”
сифатида шаҳар-туман ИИБларида Тергов, Жиноят-қидирув, Жиноятларнинг олдини
олиш, Эксперт-криминалистика, Киберхавфсизлик йўналишлари бўйича ички ишлар
органларида узоқ йиллар давомида самарали хизмат қилиб келаётган устоз ходимлар
мураббийлардан билим ва малакаларини бойитиб, касбга кўникма ҳосил қилишади.
Курсантлар амалиёт давомида
бириктирилган шаҳар ва туман ички ишлар органларида хизмат қилаётган малакали
ходимлари мураббийлигида назарий билимларини амалиётга табиқ этиб, зарурий
кўникмаларни ўрганишади.
Якунда аълочи курсантларнинг ота-оналарига ИИВ
Академияси раҳбариятининг “Ташаккурнома”лари топширилди.