31 Август 2022 йил 652

Кун тартибида хизмат интизоми

      Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ ва унинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари Қарши ишаҳар ИИО ФМБ шахсий таркибининг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, бу борада амалга ошириш лозим бўлган ишлар  таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда сўзга чиққанлар хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунчиликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва фаолият натижаларини атрофлича муҳокама қилишди. 

      Шунингдек, ходимлар ўртасида коррупция, тамагирлик ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш, хизмат интизомига оғишмай амал қилиш борасида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида масъулларга тегишли тавсия ва йўриқномалар берилди.

Text to speech