Кун тартибида хизмат интизоми ва қонунчилик
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида турли фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва рўй берган салбий ҳолатларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бошқарма соҳавий хизматлари раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирок этган йиғилишни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Хабибулло Бозоров очиб, жорий йил 16 ноябр куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Азиз Икрамов раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши, фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш борасида билдирган фикр-мулоҳазаларини иштирокчиларга етказди. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарбиявий-профилактик ишларни кучайтириш лозимлигини таъкидлади.
Тадбирда ички ишлар органлари ходимлари томонидан кейинги пайтларда таъмагирлик, порахўрлик, йўл-транспорт ҳодисаси содир этиш билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар учраётганини танқид остига олди. Автомашинани ҳужжатсиз бошқармаслик, фаолият жараёнида фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, пировардида халқ манфаатларига хизмат қилишни устувор билиш бугунги кун талаби эканлигини шахсий таркиб эътиборига етказди.
Хизмат давомида ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузилиши ҳолатлари ходимлар томонидан юқоридаги каби салбий ҳолатлар юз берганда ички ишлар органларидан бўшатиш билан чекланиб қолмасдан жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши тўғрисида ходимлар расман огоҳлантирилди.
Бу борадаги йиғилишлар вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туманларида давом этмоқда.