25 Сентябр 2021 йил 520

Кун тартибида хизмат интизоми ва қонунчилик

 

Муборак тумани ИИБда хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олишга қаратилган тарбиявий-профилактик йиғилиш ўтказилди. Унда ИИВ ЎХБ Қашқадарё вилояти бўйича бўлими ходимлари, Муборак туман ИИБ раҳбарияти ва бўлим соҳавий хизматлари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда туман ИИБ ходимлари хизмат интизоми ва қонунчиликка оғишмай риоя қилиши, вазирлик ва бошқарма раҳбариятининг меъёрий буйруқлари ва кўрсатмаларини бажаришда қонунчиликка қатъий риоя қилиши уқтирилди. Мунтазам хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил ходимлар билан тарбиявий-профилактик тадбирларда қилмишининг моҳияти тушунтирилди. Ходимларга хизмат ўташда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида йўриқномалар берилди.

Ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш, салбий ҳолатларни юзага келтирувчи шарт-шароитлар ва омиллар хусусида тушунчалар берилди.

Якунда ходимларнинг касбий ва жанговар ҳолатга тайёргарлиги ҳамда сафар халтаси кўздан кечирилиб, зарур тавсия ва таклифлар берилди.  Бу борадаги учрашувлар жойларда давом этмоқда.

Text to speech