30 Март 2023 йил 290

Кун тартибида: референдум моҳияти ва хизмат интизоми

Қашқадарё вилояти Қамаши, Яккабоғ, Чироқчи ва Кўкдала туман ИИБларида  “Янгиланаётган Конституция инсон ҳуқуқларининг мустаҳкам асоси” ва шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида турли коррупцион ҳамда  фавқулодда рўй берадиган салбий ҳолатларни олдини олиш, бу борада белгиланган чора-тадбирлар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Кўлами кенг тадбирда ИИВ Академияси Ҳуқуқбуузарликлар профилактикаси кафедраси бошлиғи, майор Алишер Ўсаров “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси ва бош қомусимизга киритилаётган нормаларга алоҳида тўхталиб, уларнинг аҳамияти тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди.

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов ва ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Темур Байжановлар сўзга чиқиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фаолият давомида коррупцион ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ушбу жараёнда “ходимбай” ишларни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг оила аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш кўплаб кўнгилсизларни олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

Бу борадаги тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech