23 Декабр 2020 йил 700

КУН ТАРТИБИДА ҚОНУНЧИЛИК ВА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ

Қашқадарё вилояти ИИБ соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ИИБларида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олишга қаратилган тарбиявий-профилактик йиғилишлар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Қашқадарё вилояти бўйича бўлими ходимлари иштирок этмоқда.
Ошкора мулоқот руҳида кечаётган учрашувлар яқинда воҳанинг Нишон, Ғузор ҳамда Деҳқонобод тумани ИИБ шахсий таркиби ўртасида бўлиб ўтди. Унда ички ишлар органлари ходимларининг қуйи тизимида хизмат қилаётган ходимлар билан хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Мунтазам хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил ходимлар билан тарбиявий-профилактик тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, Тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарларнинг юритувида бўлган ҳужжатлар ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бўйича йўриқномалар берилди.
Ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузилиши ҳолатлари таҳлил этилиб, салбий ҳолатларни юзага келтирувчи шарт-шароитлар ва омиллар чуқур таҳлил этилмоқда.
Бу борадаги учрашувлар жойларда давом этмоқда.

Text to speech