30 Декабр 2023 йил 1158

Кун тартибида хотин-қизлар жиноятчилиги муҳокамаси

Шаҳрисабз шаҳар ИИБда ёшлар ўртасида эрта никоҳни олдини олиш, зўравонлик, таҳдид қўрқитиш, жинсий тажовуз, шунингдек,  аёллар жиноятини олдини олишга бағишланган таҳлилий танқидий  муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Замира  Рустамова, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг ўринбосари Муҳайё Алмирзаева  ва шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Жавлон Рауповлар сўга чиқиб, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар ошиб кетганлиги сабаблари ва келгусида ушбу  жиноятларни олдини олишда профилактика инспекторлари, хотин-қизлар фаоллари, Оқила аёллар ҳаракати ва кенг жамоатчиликка жорий йилда  хотин-қизлар ўртасида содир этилган  ҳуқуқбузарлик, фирибгарлик, ва бошқа жиноятларни сабаб ва шарт-шароитларини чуқур таҳлил этишди.

Тадбирда келгусида бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида иштирокчиларга тегишли тавсия ва йўриқномалар берилди.

Text to speech