28 Декабр 2023 йил
654
Кун тартибида хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиш муҳокамаси
Кўкдала тумани ҳудидида хотин-қизлар ўртасида
жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга бағишланган муҳокама йиғилиши
бўлиб ўтди. Унба вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, туман ИИБ раҳбарияти,
маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар туманда хотин-қизлар
билан боғлиқ турли кўринишдаги салбий ҳолатларга барҳам бериш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўровонликни олдини
олиш ва қарши курашишда амалга оширилган ишларнинг аҳволи атрофлича таҳлил
этилди.
Йиғилишда хотин-қизлар билан боғлиқ барча
масалалар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.