20 Январ 2025 йил 938

КУН ТАРТИБИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ВА ҚОНУНЧИЛИК


Вилоят ички ишлар бошқармасида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида турли фавқулодда ҳолатлар ҳамда салбий ҳодисаларни олдини олиш  муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бошқарма раҳбарияти, ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими, соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг ММИБ ўринбосарлари иштирок этган йиғилишни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Талат Маматкулов очди. 

Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, жумладан, коррупцион жиноятларни олдини олиш, тамагирлик, ахлоқ-одоб доираси, турли онлайн қимор ўйинлари ўйнамаслик, йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик иштирокчиларга тушунтирилди.

Салбий хатти-ҳаракатлар содир этган ходимлар ички ишлар органларидан бўшатиш билан чекланиб қолмасдан қонуний жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши тўғрисида ходимлар расман огоҳлантирилди. 

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech