10 Август 2024 йил 669

КУН ТАРТИБИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ВА ҚОНУНЧИЛИК

Қашқадарё вилояти ИИБда “Манфаатлар тўқнашуви – тараққиёт кушандаси” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари ҳамда Қарши давлат университети ўқитувчиси иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринббосари - маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Талъат Маматқулов очди.

Тадбирда сўз олган Қарши давлат университети ўқитувчисиси доцент Зохид  Боймуродов сўзга чиқиб, манфаатлар тўқнашуви коррупция каби бир қатор салбий оқибатларга, яъни фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилишига, давлат ва давлат органларининг обрўсига путур етказилишига, давлатга моддий зарар етказилишига, бир томонлама устунлик берилиши ва рақобатнинг йўқолишига ҳамда учинчи шахсларга зарар етказилишига олиб келишини таъкидлади.

Кўлами кенг йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов, бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Талъат Маматқулов, ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Темур Байжанов, бошқарма соҳавий хизматлар ва ЖХХ таркибий бўлимлари ходимлари иштирок этишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов сўзга чиқиб, вилоятда криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олишда бошқарма соҳавий хизматлари ходимлари ҳамкорлигини янада кучайтириш, жиноятларни юзага келтирган сабаб ва омилларни таҳлил этиб, муҳокама йиғилишлари ўтказиши, бу борада аввало ходимлар хизмат бурчига содиқ ҳолда садоқат билан хизмат олиб бориши лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Т.Байжанов сўзга чиқиб, шахсий таркиб билан содир бўлаётган кўнгилсиз  ҳолатларни барвақт олдини олиш, ички ишлар органларида гуруҳбозлик, берилган топшириқларни ноўрин муҳокама қилиш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ҳамда маънавий-маърифий йўналишда қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилиши лозимлигини қайд этди.

Йиғилишларда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” шиори асосида хизмат олиб бориш лозимлиги, бунинг учун ходимлар ўз устида ишлаб, билим ва малкасини бойитиши, касбий маҳоратини ошириши қилиш бугунги кун талаби эканлиги соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига вазифа этиб қўйилди. 

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатида ноқонуний ҳолатларга гувоҳ бўлганлар вилоят ИИБ раҳбарияти ёки  ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ишонч телефонларига қўнғироқ қилиши айтиб ўтилди.

Text to speech