3 Август 2024 йил 622

КУН ТАРТИБИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ВА ҚОНУНЧИЛИК

Қашқадарё вилояти ИИБда ходимларнинг жиноятчиликни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси ҳамда коррупцион ҳолатларига муросасиз бўлиши,  қонунчилик талабларига риоя этишнинг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Кўлами кенг йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов, бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов, ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Темур Байжанов, бошқарма соҳавий хизматлар ва ЖХХ таркибий бўлимлари ходимлари иштирок этишди. 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов сўзга чиқиб, вилоятда криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олишда бошқарма соҳавий хизматлари ходимлари ҳамкорлигини янада кучайтириш, жиноятларни юзага келтирган сабаб ва омилларни таҳлил этиб, муҳокама йиғилишлари ўтказиши, бу борада аввало ходимлар хизмат бурчига содиқ ҳолда садоқат билан хизмат олиб бориши лозимлигини таъкидлади. 

Бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов шахсий таркибнинг хизмат, ижрочилик интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, маънавий-маърифий, касбий тайёргарлик йўналишида амалга оширилган ва йўл қўйилган камчиликларни атрофлича таҳлил қилиб, “ходимбай” ишларни янада жонлантириш, фаолият давомида хизмат вақтида ва хизмат кийимида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этмаслик, ҳар бир ходим ўз устида мукаммал ишлаб, амалдаги буйруқлар ва қонунларни пухта ўрганиб, салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари, кўп йиллардан буён ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ёшларга хизмат сирларини ўргатиши, ножўя ҳолатларни сезганда дарҳол уни огоҳлантириши лозимлигини тушунтирди.  

Йиғилишда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, подполковник Т.Байжанов сўзга чиқиб, шахсий таркиб билан содир бўлаётган кўнгилсиз  ҳолатларни барвақт олдини олиш, ички ишлар органларида гуруҳбозлик, берилган топшириқларни ноўрин муҳокама қилиш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ҳамда маънавий-маърифий йўналишда қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилиши лозимлигини қайд этди. 

Йиғилишларда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” шиори асосида хизмат олиб бориш лозимлиги, бунинг учун ходимлар ўз устида ишлаб, билим ва малкасини бойитиши, касбий маҳоратини ошириши қилиш бугунги кун талаби эканлиги соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига вазифа этиб қўйилди.  

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатида ноқонуний ҳолатларга гувоҳ бўлганлар вилоят ИИБ раҳбарияти ёки  ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ишонч телефонларига қўнғироқ қилиши айтиб ўтилди. 

Text to speech