25 Январ 2024 йил 254

“Экстремистик ва радикалистик ёт ғояларни тарқалишини олдини олиш”

Қашқадарё вилоят ИИБ ТҚХ ТҚКБ ҳамда Ғузор туман  ИИБ  ходимлари  ҳамкорликда тумандаги Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослашган 14-сонли умумтаълим мактабида  “Экстремистик ва радикалистик ёт ғояларни тарқалишини олдини олиш” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этган тадбирда қатнашчиларга ноисломий ташкилотлар таьсирига тушмаслик,  ҳар қандай ёт ғояларга қарши курашиш борасида вилоят ИИБ ТҚХ ТҚКБходимлари  томонидан керакли тушунчалар берилди. Йиғилишда  вояга етмаганларни    ноқонуний таълим олиш учун хориж (Миср, Туркия) давлатларига  чиқиб кетишини олдини олиш, бу борада мамлакатимиздаги мавжуд имкониятлардан фойдаланиш  тўғрисида  иштирокчиларга тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Text to speech