27 Май 2024 йил 400

КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ҳузурида Шаҳрисабз туманида эл осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, криминоген вазият барқарорлигига эришиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туманга вилоят ИИБдан бириктирилган масъуллар, бўлим раҳбарияти иштирок этди. Йиғилишда бошқарма бошлиғи  жорий йилнинг ўтган даврида туманда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил этди.

  Ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда туман ИИБ тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга тушунтирилди. 

  Таҳлилий ва танқидий руҳдаги йиғилишда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб  олинди.

Text to speech