19 Декабр 2023 йил 498

Кўп миқдорда пиротехника воситалари аниқлаб олинди

Қашқадарё вилоят ҳудудида ноқонуний пиротехника воситаларини олиб кирилиши, сотилиши ва савдосига чек қўйиш юзасидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида бир нечта ҳолатлар аниқланди. Жумладан, Китоб тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Китоб туманида яшовчи  фуқаро хонадонидан тахминий қиймати 40.000.000 сўмлик, 56 дона “А2-7” номли салютлар ва 144 блок, 1440 қути, 86400 дона “ТРЕНИЯ” ёзувли пиротехника воситалари ҳужжатлаштириб олинди.

Бундан ташқари, Қарши туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суруштирувлар давомида Қарши туманида яшовчи фуқаро тахминий қиймати 6 700 000 сўмлик 5 дона “А2-7” номли салют ва 24 блок  288 қути 11520 дона “ТРЕНИЯ” ва “Британик” ёзувли пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан аниқланиб,  ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, Косон туман ИИБ ходимлари томонидан тумандаги

мактаб ўқувчисининг ёнидан бир қути 50 дона “Трения” номли тахминий баҳоси 25 000 сўмлик пиротехника воситаси олиб юрганлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унинг онасига нисбатан ЎзР МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми тартибида баённома расмийлаштирилди. 

Вилоят бўйлаб бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech