22 Июл 2024 йил 715

КЎП МИҚДОРДА ГИЁҲАНД МОДДА АНИҚЛАБ ОЛИНДИ

Криминоген вазиятни жиловлаш, ижтимоий ҳаётга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни олдини олиш мақсадида Яккабоғ туманида ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан тузилган гуруҳ иштирокида назорат кузатув тадбирлари амалга оширилди.

Тадбир давомида туманни “Янгиобод” маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Ш.К ҳовлисида 40 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётгани аниқланди.

Ш.К.га тегишли уйнинг ёрдамчи хоналари кўздан кечирилганда 4 килограм 675 грам  марихуана ҳамда 6 қути кучли таъсир қилувчи “ФАТЗОРБ” психотроп таблеткалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумн ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Text to speech