15 Май 2024 йил 413

Косонда 2024-йил ғалла ўрими мавсуми учун комбайнлар ва техникаларни кўрикдан ўтказиш бўйича семинар ўтказилди

Семинар Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқов ва Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев бошчилигида ташкил қилинди ва унда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, мутахассислари, комбайн ҳайдовчилари иштирок этди.

Маʼлумот учун, Косон туманида 2024-йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларидан етиштирилган ҳосилини тез ва қисқа муддатларда ўриб-йиғиб олиш бўйича 21 та отряд тузилган ва уларга 42 та комбайн бириктирилган.

Бу йил туманда 18 минг 500 гектар майдонга ғалла экилган ва белгиланган режа 56 минг 400 тоннани ташкил қилади.

Text to speech