21 Декабр 2024 йил
568
Косон туманидаги Олатўн қишлоғида жойлашган 39-мактабда вилоят ИИБ ташаббуси билан кутубхона бунёд этилди
Кутубхона очилиш тадбирида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар мингдан ортиқ китоб фондига эга Президент асарлари, бадиий ва ҳуқуқий адабиётлар, тарихий китоблардан иборат кутубхонадан нафақат ўқувчилар балки маҳалла аҳли ҳам фойдаланиши таъкидланди. Сўнгра, вилоят 3-сектор раҳбари мактаб иситиш тизими ва синфхоналарини кўздан кечириб, кўмир заҳираси ҳамда электр таъминотини ўрганди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.