Косон туманида яшовчи фуқаро ўз уйида «каннабис» гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди
2022 йил 06 апрел куни соат 15:50 ларда Косон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида Косон тумани “Машъал” МФЙда яшовчи Ж.О. яшаш уйининг қурилиши тугалланмаган хонасидан 13 туп, жами соф оғирлиги 2,5 граммга тенг “Каннабис” ўсимлиги, яшаш уйи хожатхонасидан 1 дона “Ҳимолифе” ёзувли 5 литр хажмли идишда жойланган ҳолатдаги жами соф оғирлиги 329,1 граммга тенг “Марихуанна” гиёхвандлик воситаси ва ушбу жойдан 17 дона “Спички” ёзувли гугурт қуттиларига алоҳида-алоҳида қилиб махсус қадоқланган жами соф оғирлиги 70,3 граммга тенг “Марихуанна” гиёхвандлик воситаси ҳамда Ж.О.нинг егнида бўлган малла рангли шимининг олд кичик чўнтагида сарғиш рангли қоғозга ўралган ҳолдаги қуритилган яшил рангли, ўткир хидли гиёхвандлик воситасига ўхшаш бўлган ўсимлик қуритмалари борлиги аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Косон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ж.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.