17 Декабр 2022 йил 563

Косон туманида сайёр қабул ташкил этилди.

Косон туманидаги 24-мактабда 3-секторга қарашли “Чироқчи”, “Майдаёбу”, “Сурхон”, “Хўжақудуқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар билан вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Исроил Химматов, бошқарма ташкилий бошқарма бошлиғи подполковник Носир Назаров ва Косон туман ички ишлар бўлими бошлиғи полковник Илхом Қутлимуратов аҳоли ва бевосита қабулга келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглашди.

Сайёр қабулда аҳолини қиш мавсумида коммунал соҳалардаги муаммолар, янги иш ўринларини яратиш каби масалалар билан боғлиқ 17 та мурожаатлар қабул қилинди.

Фуқароларнинг мурожаатларидан 6 таси ижобий ҳал этилди. Жумладан, туманнинг “Чироқчи” маҳалласида яшовчи фуқаролар Аслиддин Хўжамуродовга суюлтирилган газ баллони, Хўжақудуқ маҳалласида яшовчи Норбек Ғоибов ва Майдаёбу маҳалласида яшовчи Гуландом Маматовага ногиронлик аравачаси берилди. Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилиши учун яна 3 нафар аёлларга тикув машинкаси берилди.

Қолган 11 та мурожаатлар ижроси вақт ва маблағ талаб этгани боиси уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech