19 Март 2020 йил 833

Косон туманида мол ўғрилари қўлга олинди

Косон тумани “Ширинтепа” МФЙда яшовчи 1992 йилда туғилган Э.О туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, 2020 йил 22 январь кунига ўтар кечаси яшаш уйи орқа томонидаги молхонасидан 3 бош қўзиларини ва 23 январь кунига ўтар кечаси 3 бош қўйлари ва 1 бош қўзисини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўғирлик жиноятни, Косон тумани “Чироқчи” МФЙда яшовчилар 1997 йилда туғилган А.Д ва 1999 йилда туғилган А.С.лар содир этганлиги аниқланиб ушланганлар. 16.03.2020 йил Косон ТИИБ ТБ томонидан Д.А ва С.А.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 169-м. 2-қ “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech