11 Декабр 2024 йил 960

Косон туманида «Хавфсиз ҳудуд - долзарб 50 кунлик» махсус профилактик тадбири доирасида масул ходимларга тегишли йўриқномалар берилди

Республикамиз бойлаб жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, амалга оширилаётган ижтимоий профилактика тадбирлари самарадорлигини янада ошириш, маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида “Долзарб 50 кунлиги” ўтказилмоқда. Шу мақсадда бугун Косон туманида ички ишлар органлари ва ҳамкор ташкитлотлар вакилларига мазкур профилактик тадбири доирасида йўриқнома берилди. Йўриқномада туман ИИБ бошлиғи полковний Бобораҳим Мирзаев Косон туманини жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантириш, криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, мақсадида тунги хизматга жалб этилган ходимларга эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар юзасидан тушунтириш ва тавсиялар беришди.

 

Text to speech