6 Феврал 2021 йил 779

Косон туманида рўй берган жиноят юзасидан танқидий руҳда муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Косон туманида рўй берган жиноят юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник У.Яхшиев, туман ҳокимлиги, прокуратураси, туман ИИБ ходимлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Муҳокама йиғилишида сўзга чиққанлар оила турмуш доирасида содир этилган бу жиноятни юзага келтирган сабаб ва омилларни атрофлича таҳлил этишди. Бундай салбий ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун маҳалланинг масъул мутасаддилари огоҳлик ва ҳушёрликни ошириши лозимлиги қайд этилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган соҳа вакиллари қаттиқ огоҳлантирилди.

Text to speech