Косон тумани Юқори Оброн маҳалласида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди
Динда ҳам, қонунда ҳам ота-онага қўл кўтариш оғир гуноҳ саналиб, бундай фарзандлар қаттиқ ва энг оғир жазога мустаҳиқдир. Аммо ота-онанинг умрига зомин бўлган шахс икки дунё саодатидан мосуво бўлади. Жумладан, Косон тумани Юқор Оброн маҳалласида яшовчи Э.Ш ҳам ўз онасини умрига зомин бўлиб, эл аро онасини қотили деган тамғани бир умрга олди.
Яқинда Косон тумани Юқори Оброн маҳалласида содир этилган мазкур қотиллик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси, туман ҳокимлиги, прокуратура ва Ички ишлар бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, маҳалла фаоллари ва жиноят содир этган шахснинг оила-аъзолари иштирок этди.
Муҳокама йиғилишида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев иштирок этиб, 1975 йилда туғилган, 2003 йилдан буён “Шизофрения” касаллиги билан ҳисобда турувчи Э.Ш томонидан содир этилган қотиллик жиноятинини атрофлича таҳлил этди.
Марҳума Б.М фарзанди Э.Ш.ни бир неча бор даволатгани, жумладан, 2021 йил 6 июнь куни уни вилоят Асаб-руҳий касалликлар диспансерида даволатиб, уйига олиб келган. Аммо унинг хатти-ҳаракатларини бириктирилган оилавий поликлиника патронаж гуруҳи масъуллари томонидан доимий назорат тартибида ўрганилмагани танқид остига олинди. Бу борада туман Тиббиёт бирлашмасининг масъул мутасаддилари огоҳлантирилиб, маҳалла фаолларининг масъулиятни янада ошириб ишлаши таъкидлаб ўтилди.
Масъул мутасадди идоралар вакилларидан воқеа бўйича изоҳ сўралиб, ўз ишига совуққонлик билан ёндошган туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарларга тегишли топшириқ ва вазифалар юкланди.
Ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан Э.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.