Косон тумани ИИБда ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олишга қаратилган кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Кейинги вақтларда содир этилаётган жиноятлар орасида ўғрилик ва фирибгарлик ҳолатларининг салмоғи юқорилигича қолмоқда. Бу турдаги жиноятларни олдини олиш ва бунга имкон яратган шарт-шароитлар таҳлил этилиб, аҳоли ўртасида муҳокама этиш ишлари мунтазам амалга оширилаётган бўлса-да, ҳануз ўзгалар мулкини ўғирлаш, одамларни алдаб чув тушириш ҳолатлари рўй бермоқда. Хўш, ўзгалар мулкига кўпроқ қайси тоифа шахслар кўз олайтирмоқда, одамларни алдаб пулини олаётганлар кимлар? Албатта, бекорчи, бирор тайинли касб-ҳунарнинг бошини тутмаган, ялқовликка муккасидан кетиб, бел оғритмай нон ейишни одат қилган шахсларни кўрсатиш мумкин. Бугунги кунда секторлар ишчи гуруҳи томонидан бекор юрган фуқаролар, аёллар ва ёшларни бандлигини таъминлаш, пробация хизмати назоратида турган шахслар билан амалга оширилаётган профилактик ишларни янада кучайтиришни давр талаб этмоқда. Шу боис, ўғрилик қилган ва фирибгарликка қўл урган шахсларнинг кирдикорларини бошқаларга сабоқ бўлиши учун кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама этиш, жиноятни юзага келтирган шарт-шароитларни чуқур таҳлил этиш ишларини кучайтириш келгусида ўз самарасини беради. Қолаверса, маҳалла гузарлари, бозорлар, аҳоли гавжум жойларда “Фиригарлик қурбонига айланиб қолманг” “Огоҳ бўлинг, фирибгар”, “Ўз мулкингиз хавфсизлигини таъминланг” каби мавзуларда тарғибот ташвиқот ишларини мунтазам амалга ошириш лозим. Ушбу мавзуларда қўлда олиб юришга мулжалланган қўлланмалар, плакатларни одамлар диққатини тортадиган жойларга қўйиш ёки тарқатиш ишлари ҳам фуқароларни ҳушёрликка чорлайди. Мавзу доирасида Косон туман ИИБда бўлиб ўтган тадбирда ўғрилик ва фирибгарлик жиноятидан жабр кўрган фуқаролар, пробация назоратида турган шахслар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида фикр-мулоҳазалар қатнашчиларга жонли мисоллар асосида тушунтирилди. Тадбирда ИИВ ва Косон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ ва бошқа соҳа хизматлари ходимлари иштирок этди.