23 Апрел 2024 йил 208

Косон тумани “Бирдамлик” МФЙдаги ўқувчи ва уюшмаган ёшлар ўртасида Волейбол мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Ш.Мирзиёев томонидан 2024 йилнинг 12 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник И.И.Химматовга оталиққа берилган Косон тумани “Бирдамлик” МФЙдаги ўқувчи ва уюшмаган ёшлар ўртасида Волейбол мусобақаси ўтказилди. 

 Ёшларни баркамол авлод сифатида тарбиялаш, улар ўртасида ватанга муҳаббат, садоқат, ўзаро бирлик каби тушунчаларни шакллантириш, шунингдек, ёшларни жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ўтказилган волейбол мусобақаси давомида “Бирдамлик” МФЙдаги ўқувчи ва уюшмаган ёшлардан иборат волейбол жамоалари ўртасидан 1,2,3 ўринлар учун қизғин кураш бўлиб ўтди.

Тадбирида подполковник И.И.Химматов мусобақа сўнгида совринли ўринларни эгаллаган волейбол жамоаларини тақдирлаб, бу каби тардибларни мунтазам ўтказилиши, ёшлар эса бунга ўзларининг ватанга садоқатлари, тарбиялари, билимга интилишлари, жамоат ишларида фаол бўлишлари билан жавоб қайтаришлари лозимлигини айтиб ўтди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 2 март кунидаги «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ подполковник И.И.Химматов томонидан Косон туманидаги 42-умумтаълим мактабида таҳсил олаётган 10-11-синф ўқувчилари орасидан ватанпарвар, энг интизомли ва билимли, ташаббускор бўлган 15 нафар  ёшларга «Ватан таянчи» ҳаракатининг нишонлари топширилди.

 

 

         

Text to speech