22 Феврал 2024 йил 362

Косон тумани “Бирдамлик” МФЙда яшовчи уюшмашган ёшларнинг турмуш тарзи, муаммолари ўрганилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник И.И.Химматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳуқуқий тарғибот кунлари доирасида Косон тумани “Бирдамлик” МФЙда яшовчи уюшмашган ёшларнинг турмуш тарзи, муаммоларини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида 92 нафар ёшларнинг ишсизлик, кредит олиш, касб-ҳунарга ўқитиш каби ўндан ортиқ муаммолари тингланиб, ечимини топиш чоралари кўрилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган масалалар ижро учун масъулларга бириктирилди. Айрим муаммолар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, маҳалла еттилигига тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, оталиққа олинган ёшлар томонидан келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик бўйича профилактик суҳбатлар ҳам ўтказилди. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech