Косон туман ИИБда “Уч алод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ раҳбарияти ҳамда бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари, туман ИИБ раҳбарияти шахсий таркиби иштирок этди.
Йиғилишда бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари,
подполковник Ғулом Исамов сўзга чиқиб, ходимлар томонидан хизмат интизоми ва
қонунчиликка риоя этиш, хизмат вазифасига тааллуқли бўлмаган ишларга
аралашмаслик, хизмат ва шахсий автомашиналарни қонун талаби доирасида бошқариш,
фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, хизмат кийимини кийиш талабларига риоя этиш,
коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик ва Ўзбекистон Республикасининг 1008-сон
қонуни билан ИИО тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар ва ходимларга
белгиланган айрим чекловларга амал қилишлари тушунчалар берди.
Тадбирда сўз олган бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси,
истеъфодаги полковник Содиқ Исломов мамлакатимизда ёш ходимларни ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш ва уларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар
тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, ҳар йили ўтказиладиган бу
каби “Уч авлод учрашуви”ларида ёш ходимларнинг касб маҳорати ва тажрибасини
ошириш борасида ибратга молик ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органларида узоқ йиллар
хизмат қилган фахрийлар тажрибаси ва малакаси ёш ходимлар учун мактаб
эканлигини, бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган отахонларнинг аксарияти
ўйда ўтиришни эп билмасдан “Устоз-шогирд” анъанасига содиқ қолган ҳолда соҳа
вакилларидан ўз маслаҳатларининг аямаётгани қайд этишди.
Бошқарма раҳбарияти томонидан ёш ходимларга яратиб
берилаётган шарт-шароитлар, ғамхўрликларга жавобан улар Ватан хизматига
камарбаста бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Жорий йилда ходимлар томонидан хизмат интизомига риоя
этиш, қонунбузарликларни олдини олиш
борасида амалга ошириладиган ишлар
режаси келишиб олинди.