КОРРУПЦИЯГА ЙЎЛ ЙЎҚ
2021 йил 20 февраль куни Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва коррупцияга йўл қўймасликка йўналтирилган амалий чора-тадбирлар” мавзусида тақдимот бўлиб ўтди. Унда барча шаҳар-туман ички ишлар органлари онлайн тарзда қатнашди.
Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилиши, соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агентликнинг қонуний мақоми, асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, ваколатлари, коррупцияга қарши “комплекс-назорат” тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар йўналиши ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берилди. Коррупцияга қарши “комплекс-назорат” тизимини жорий этишда эришилган асосий натижалар тўғрисида маълумотлар штирокчиларга қизиқиш уйғотди.
Тақдимотдан сўнг Қашқадарё вилояти ИИБ соҳа-хизматлари ходимларидан аноним сўровномалар олинди.