25 Феврал 2022 йил 483

Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Барчамизга маълумки, ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупция бўлиб, бу иллатга қарши жаҳон миқёсида кенг қамровда кураш олиб борилмоқда. Мамлакатимизда ҳам коррупция иллатига қарши курашиш давлат аҳамиятига молик масала сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органларида ҳам коррупцияга қарши курашиш, бу иллат таг-томири билан йўқ қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда вилоятнинг Миришкор, Касби, Қарши туманлари ички ишлар бўлимларида “Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари ва унинг вилоят бошқармаси раҳбарияти, ички ишлар органлари шахсий таркиби, фахрийлар ҳамда ота-оналар ҳамда оила аъзолари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказадиган, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштирадиган, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келадиган иллат эканлигини таъкидлашди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу жиноятга “Жиноятнинг ёпиқ ва энг қабиҳ тури бор. Бу коррупция ва порахўрлик, жиноятнинг бу тури бошқарув аппаратини издан чиқарибгина қолмай, бозор асосларини ҳам барбод этиши мумкин. Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланишидир” деб бежиз таъриф берилмаган.
Кенгайтирилган йиғилишларда бугун республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шакллангани, барча ходимлар ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажариши, ҳар қандай вазиятда ўз шаъни ва қадр-қимматини сақлаши, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, камтар, хушмуомалада бўлиши, ҳеч кимга нисбатан қўпол муомалада бўлмаслиги, фуқароларни қабул қилишда ўзининг холислиги ва беғаразлигини намоён этиши лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди. Шунингдек ички ишлар органларини обрўсизлантириш ва нуфузига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши, ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракат ёки ҳаракатсизлик эвазига пул, моддий бойлик ва мулкий аҳамиятга эга хизматлар ёки бошқа кўринишда ҳақ олмаслиги, ўз хизмат мавқеидан ўзи, қариндошлари ва бошқа шахслар учун бирон-бир манфаат, хизмат, тижорат ёки бошқача тарзда фойдаланмаслиги, шахсий масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилганда хизмат мавқеидан фойдаланмаслиги, бўйсинувидаги ходимларни ноқонуний қарорлар қабул қилиш ёки ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга мажбур этмаслиги кераклигини ҳар куни ёдда тутмоғи лозимлиги таъкидланди.
Умуман олганда, коррупция ҳодисасига сўзнинг маъносидан келиб чиқиб ёндошадиган бўлсак, бу шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолатидир. Шундай экан, ўйлаймизки, мазкур иллатга қарши курашда нафақат давлат органлари, балки, жамият ва умуман барча бирдек масъулдирлар.
Якунда Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Хиёнат” номли видеофильм қатнашчиларга намойиш этилди.

Text to speech