6 Декабр 2024 йил 758

Коррупцияни олдини олиш мавзуси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди

Қашқадарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясида Коррупцияни олдини олиш ва у билан доимий равишда курашиш мавзуси доирасида навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда Қашқадарё вилояти Ички Ишлар бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи, подполковник Н.Исмоилов ва унинг ўринбосари М.Хайдаров Қашқадарё вилоят Адлия хизматчиси Р.Рахмонов ҳамда ҳудудий инспекция бошлиғи Ў.Х.Панжиев, ички назорат хизмати бош мутахассиси Н.Чориев ва инспекция ходимлари иштирок этишди. Жараёнда  мавжуд муаммолар ва галдаги вазифаларга асосий эътибор қаратилди. Хусусан, семинар давомида коррупсион ҳолатларни олдини олиш, ходимларни коррупцияга нисбатан муросасиз кайфиятини шакллантириш, унга доир жиноятларнинг оқибатлари ва бундай ҳолатларга жазонинг муқаррарлиги ҳақида сўз юритилди.

Text to speech