16 Ноябр 2024 йил 918

“Коррупцияга қарши курашиш — давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил”

Қашқадарё вилояти ИИБда “Коррупцияга қарши курашиш — давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил”  мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари ҳамда Қарши шаҳар Адлия бўлими ходимлари иштирок этди.

Қарши шаҳар Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бунёд Бегматов сўзга чиқиб, ижтимоий ҳаётда коррупция домига тушиб, оёғи қоқилаётганлар оз эмаслигини, машҳур файласуф Томас Гоббснинг «Коррупция – даврлар оша ўсиб келаётган илдиз бўлиб, у ҳар хил орзу-ҳаваслар ортидан қонунларни менсимасликдир», деган сўзлари ҳам бу жирканч иллатнинг нақадар қадимий эканлигини тасдиқлашини таъкидлади. 

Жаҳонда глобаллашув жараёнларининг тобора ривожланиши сабабли давлат ва нодавлат секторида коррупциянинг замонавий ва яширин кўринишлари юзага келмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш да албатта, хорижий тажрибаларни ўрганишимиз зарур.

Жанубий Кореянинг «Коррупсияга қарши кураш тўғрисида»ги қонунига асосан, Коррупцияга қарши кураш ташкилоти ҳар қандай шахс нинг аризасига кўра дастлабки терговни бошлаши шарт. Агар фуқаро коррупция тўғрисида ёлғон хабар берса, бунинг учун у қаттиқ жазоланади.

Юқорида кўрсатилган ва бошқа давлатлардагидек, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ҳам кўпроқ ваколатлар бериш ҳозирги даврда қанчалик муҳим эканлиги аён бўлмоқда.

Ҳозирги пайтда республикамизда ҳам бу иллатга қарши курашиш доирасида бир қатор дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича кенг қам ровли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда сўнгги йиллардаги коррупцияга қарши курашишни тартибга солишга қаратилган ҳуқу қий асослар сифатида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги, «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонунларни алоҳида қайд этиш ўринлидир. Юртимизда коррупциянинг олдини олишга қаратилган муҳим превентив механизмлар яратилганлиги, давлат бошқарувида бюрократияни камайтириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш, рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг муҳим элементлари бўлиб хизмат қилмоқда. Пойтахтимизда коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракат ларни ифодаловчи монумент ҳам очилган бўлиб, кафти очиқ қўл кўринишидаги ушбу композиция ҳалоллик, коррупцияга нисбатан тоқатсизликни, бутун дунёни унга қарши курашишда бирлашишга даъватни англатади.

Шу ўринда айтиш керакки, Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишда ўз мақсадларига эга. Хусусан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида ҳам коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида мақсад белгиланган. Хусусан, 89-мақсад — коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш сифатида белгиланди. Умуман олганда, коррупция давлат органлари фаолиятига путур етказади, иқтисодий тушкунликни келтириб чиқаради, аҳолининг давлат ҳокимияти бошқарув органларига бўлган ишончини йўқотади, тарақ- қиётни секинлаштиради. Шунинг учун ҳам ушбу иллатга қарши курашиш барчамизнинг асосий вазифамизга айланиши лозим. Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда энг муҳим вазифалардан бири, жамият онгини тубдан ўзгартириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантиришдир.

Зеро, коррупцияга қарши курашиш – давлат ва жамият янгиланишида муҳим омилдир!

Тадбирда бошқарма ТҚХ ТҚКБ Тарғибот бўлими бошлиғи, майор Фирдавс Мухаммадиев  ҳафта давомида жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар бўйича, ташкилий бошқарма Мурожааатлар билан ишлаш гуруҳи бош инспектори, подполковник Бекзод Иргашев “Мурожаатлар бўйича ижрочилик интизоми”, Тиббиёт бўлими поликлиникаси терапевт шифокори Аслиддин Зайниддинов “Қандли диабет нима?” мавузуларида маъруза қилди.

Text to speech