25 Апрел 2024 йил 207

“Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги”

Ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ходимлари билан боғлиқ хизмат интизоми, қонунчилик ва фавқулодда ҳодисалар содир этилишини олдини олиш мақсадида Қашқадарё вилояти Нишон ва Қарши туман ИИБларида ИИБда Вазирликнинг 2024 йил 15 апрель кунидаги “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлигини ўтказиш тўғрисида”ги  фармойиши ижроси буйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Кўлами кенг йиғилишда бириктирилган ҳудудий масъул раҳбарлар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, бошқарма ММИ ва КБТХ ҳамда “Фахрийлар кенгаши” масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” тадбири доирасида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш,  тарбиявий профилактик учрашувлар, йиғилишлар ўтказилиб, тамагирлик, порахўрлик  ҳолатларига йўл қўймаслик, бу иллатга қарши курашишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида иштирокчиларга тушунчалар берилди.

Кўлами кенг йиғилишда ички ишлар органлари ходимларига фахрийлар ҳаллолик ва ўз касбига садоқат билан хизмат қилиш хусусида тавсиялар бериб, ўз тажрибаларини сўзлаб беришди.

Тадбир доирасида хавф гуруҳига киритилган ходимларнинг яқин қариндошлари билан суҳбат ўтказилди.

Тадбирда шахсий таркибга фавқулодда ва салбий ҳолатлар бўйича тайёрланган  “Сўнги пушаймон изтироблари” номли видеоролик намойиш  этилди.

Бу борада  ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech