20 Апрел 2024 йил 389

“Коррупцияга қарши курашиш долзарб – вазифа”

Қашқадарё вилояти ИИБда ИИВнинг 2024-йил 15-апрель кунидаги “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан, “Коррупцияга қарши курашиш долзарб – вазифа” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. 

Шахсий таркиб ва ёш ходимларнинг маънавий-маърифий билими ва касбга бўлган садоқатини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов очди. Бошқарма бошлиғи ўринбосари ўз сўзида  ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми, қонунчиликка риоя этиш, коррупция ва тамагирликнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйиш бугунги кун талаби эканлигини билдирди. Ходимларга коррупцион турдаги таклиф бўлганда меъёрий буйруқ талабларига мувофиқ дарҳол масъул раҳбарларга билдирги билан мурожаат қилишлари лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтди. 

Қасамёдига содиқ қолиб, хизмат вазифаларини виждонан ва ҳалол бажариб, коррупсион таклифларни рад этган ходимларни рағбатлантириб келинаётганлигини маълум қилди.

Text to speech