24 Феврал 2024 йил 410

“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида тадбир бўлиб ўтди

Деҳқонобод туман ИИБда  “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” дирасида тадбир бўлиб ўтди. Унда бўлим раҳбарияти ва шахсий таркиби, фахрийлар ва ходимларнинг ота-оналаи иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши бўйича фикр-мулоҳазаларни билдиришди.

Кўлами кенг йиғилишда ички ишлар органлари ходимларига фахрийлар ўз тажрибаларини сўзлаб бериб, ҳаллолик ва ўз касбига садоқат билан хизмат қилиш хусусида тавсиялар беришди.

Йиғилиш якунида намунали хизматқилиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига бўлим раҳбариятининг “Ташаккурнома”лари топширилди.

Text to speech