16 Декабр 2023 йил 526

“Коррупция тараққиётга жиддий тўсиқ” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти ИИБда “Коррупция тараққиётга жиддий тўсиқ” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этишди. Уни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ш.Муслимов очди. 

Мавзу юзасидан вилоят Адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Абдумурод Жўраев сўзга чиқиб, жорий йил 27-ноябрда давлатимиз раҳбарининг «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон билан 9 та устувор йўналиш, 30 та муҳим чора-тадбирлардан иборат Коррупцияга қарши курашиш бўйича тасдиқланган 2023–2024-йилларга мўлжалланган давлат дастурларининг самарадорлиги тоғрисида сўз юритди.

Йиғилишда АТИБ “Ипотека-банк”  бошқаруви раиси ўринбосари Аброр Алиқулов уй-жойларга ажратиладиган кредитлар ва тақдим этиладиган имтиёзлар ҳақида ички ишлар органлари ходимларига атрофлича маълумотлар берди. Сўнгра  шахсий таркиби ўртасида “Экстремизм ва терроризм ғояларига қарши курашиш" мавзуси бўйича Қашқадарё вилоят ИИБ ТҚХ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси  бўлим бошлиғи маёр Фирдавс Муҳаммадиев слайдли маъруза қилди. Тадбирда Г"рипп касаллиги ва унинг профилактикаси" ҳақида бошқарма ДПМ Тиббиёт бўлими СЕНМ бошлиғи маёр Рустам Даминов шахсий таркибга тиббий тавсбиялар берди.

Text to speech