11 Феврал 2023 йил 239

Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш - давр талаби

     Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Президентимизнинг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–81-сон қарори ва Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни Қашқадарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Муслимов очди.

     Кўлами акенг йиғилишда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ЎМИБ тезкор вакили майор Жамшид Расулов сўзга чиқиб, ички ишлар органларида коррупциянинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни олдини олиш, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида порахўрлик, тамагирлик ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилди.

     Айни кезларда бошқарма соҳавий хизматлари – бошқарма маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, шаҳар-туман Ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ходимларнинг ота-оналари ҳамда оила аъзолари, Фахрийлар кенгашидан иборат Коррупцияга қарши курашиш бўйича Ички ишлар бошқармасида тузилган комиссия фаолият олиб бораётгани, унинг ишчи гуруҳи билан оила аъзолари ходимларнинг хизматда ва хизматдан ташқари вақтларда хатти-ҳаракатини назорат қилиш учун узвий алоқани янада кучайтириш лозимлигини иштирокчиларга уқтирди. 

    Комиссия аъзоларига коррупциянинг барвақт олдини олиш, унга қарши курашиш муҳитини шакллантириш, порахўрлик, тамагирлик ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлишни тарғиб этувчи тадбирлар, давра суҳбатлари ташкиллаштириш, ходимларнинг оилавий шароитларини, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ўрганиб, ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатиш каби бир қатор ишлар амалга оширилаётганига қарамай айрим ходимлар томонидан салбий хатти-ҳаракатлар содир этилаётгани айтиб ўтилди. 

      Тадбирда иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 3 март кунидаги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш мақсадида хизматдан фойдаланиш учун услубий қўлланма” тарқатилгани, қўлланмадан хизматда самарали фойдаланиш лозимлиги таъкидланиб, бу борада тегишли йўриқнома берилди.

Text to speech