16 Апрел 2023 йил 189

“Коррупсияга қарши курашиш ҳафталиги”  

 

Қашқадарё вилоят ИИБда ички ишлар органларида ўтказилаётган  “Коррупсияга қарши курашиш ҳафталиги” тадбир  доирасида ИИВ масъул ходими, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ ходимлари томонидан тергов тезкор гуруҳи билан эрталабки йўриқнома ўтказди. Йўриқномада Вазир ўринбосарининг шахсий таркиб ўртасида қонунийликни мустаҳкамлаш, хизмат интизомига риоя этиш, коррупсион характердаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган ишларни янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 12-19-апрел кунлари ички ишлар органларида “Коррупсияга қарши курашиш ҳафталиги” эълон қилингани таъкидланди.

Шахсий таркиб ўртасида тартиб-интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида вазирлик ва бошқарма раҳбарияти томонидан жойларга кўплаб кўрсатма ва топшириқлар бериб келинаётган бўлишига қарамасдан, республика миқёсида айрим раҳбарларнинг назоратсизлиги ва таъсирчан чораларни кўрмаётганлиги оқибатида ходимлар томонидан қонунбузилиш ва коррупсион ҳолатлари содир этилаётгани иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди.

Кунлик йўриқномаларда коррупсион хавф-хатарлар юқори бўлган таркибий хизмат ходимларининг коррупсияга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида профилактик огоҳлантирув чоралари кўрилиб, “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”нинг тегишли бандларида белгиланган талаблар етказилиб, ходимлар қаттиқ огоҳлантирилаётир.

Сўнгра, ИИВ ва вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ ишчи гуруҳи соҳавий хизмтлар ва уларнинг навбатчилик қисми ходимларининг хизмат фаолиятини кўздан кечирди. Назорат кузатувлар давомида бошқарма Патрул-пост хизмати ходимларининг кунлик хизмати билан танишиб, тегишли йўриқномалар берилди. Қарши шаҳар, “Насаф” кўчасидаги Патрул-пост хизмати 102 пунктининг фаолияти ҳам ўрганилиб, ички ишлар органи ходимнинг фаолияти ва фуқаролар билан олиб бораётган ишлари текширилди.

Ўрганишлар давомида ички ишлар органлари ходимларининг гигиена ва бошқа зарурий воситалари ҳамда Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси мавжудлиги назоратдан ўтказилди.

Амалга оширилаётган тадбирларда ИИО ходимларининг шахсий автомашиналари ҳужжатлари ҳам кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан йўриқнома берилди.

ИИВ ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech