“Коррупция вa миллий тaрaққиёт: муaммо вa ечимлaр”
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Коррупция вa миллий тaрaққиёт: муaммо вa ечимлaр” мавзусида “Маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлар ходимлари ва вилоят Адлия бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи ўқитувчилари иштирок этди. Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев очди.
Йиғилишда сўз олган вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Нилуфар Сатторова коррупцияга қарши мамлакатимизда жиддий кураш олиб борилаётгани, бу борада мамлакатимизда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар қабул қилинганини таъкидлади. Шаффофлик, очиқлик-ошкоралик мавжуд жойда коррупция барҳам топишини, давлат идораларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлишига, раҳбарларнинг кундалик фаолиятида журналистлар билан яқин мулоқот ва ҳамкорлик ўрнатишига қаратилган амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Тан олиш керакки, бу коррупциянинг олдини олиш, уни камайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг ислоҳ қилинганини, 200 дан ортиқ турдаги давлат хизматлари қулай, марказлашган ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали кўрсатилаётгани, бу жараёнда инсон омилининг камайтирилгани, шубҳасиз, коррупциявий ҳолатларни сезиларли даражада камайишига хизмат қилаётир.
Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи ўқитувчиси Ирода Муродова ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий билимларини оширишда китоб мутолаасининг ахамияти ниҳоятда муҳимлиги, бу борада халқимизнинг севимли адиби Миркарим Осимнинг “Широқ” ва “Тўмарис” қиссалари ва унда юртпарварлик туйғуси, Ватанга ва халққа садоқат ғоялари яққол ифодаланганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 7 июндаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийлика риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги” ўтказиш тўғрисида”ги фармойишининг мазмун- моҳияти ва бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирларни Бошқарма маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Шермуҳаммад Муслимов шахсий таркибга етказди.