30 Ноябр 2022 йил 291

Коррупция-тараққиёт кушандаси

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Президентимизнинг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–81-сон қарори ва Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда ички ишлар вазирлиги масъул ходими, Вазирлик шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва бошқарма маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбарлари, соҳавий хизматлар ва шаҳар туман Ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, инспекторлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда оила аъзолари, Фахрийлар кенгаши ҳамда бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар ички ишлар органларида коррупциянинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни олдини олиш, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида порахўрлик, тамагирлик ҳолатларига барҳам бериш борасида тегишли тавсия ва таклифларини билдиришди.

Айни кезларда бошқарма соҳавий хизматлари масъулларидан иборат Коррупцияга қарши курашиш бўйича Ички ишлар бошқармасида комиссияси тузилиб, ишчи гуруҳи фаолияти йўлга қўйилгани, бу борада ота-оналар ҳам фарзандларини хизматда ва хизматдан ташқари вақтларда хатти-ҳаракатини назорат қилиши лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди. 

Комиссия аъзоларига коррупциянинг барвақт олдини олиш, унга қарши курашиш муҳитини шакллантириш, порахўрлик, тамагирлик ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлишни тарғиб этувчи тадбирлар, давра суҳбатлари ташкиллаштириш, ходимларнинг оилавий шароитларини, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ўрганиб, ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатиш каби ишларни ҳам амалга ошириши вазифаси юклангани айтиб ўтилди. 

Тадбирда иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 3 март кунидаги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш мақсадида хизматдан фойдаланиш учун услубий қўлланма” тарқатилди. Якунда хизматда ижобий натижаларга эришган ва ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига бошқарма раҳбариятининг "Ташаккурнома"лари тантанали равишда топширилди.

Text to speech