3 Декабр 2021 йил 500

Конституция – истиқлолимиз асоси

 

Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимида Қашкадарё вилояти ИИБ ходимлари иштирокида Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Конституция – истиқлолимиз асоси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ва Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ходимлари иштирок этди.

Тадбирда бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Муслимов сўзга чиқиб, Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ходимларни ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини янада юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва барча қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашга қартилган ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлашнинг устувор вазифаларидан эканлигини таъкидлади.

Тадбирда ИИВ академик лицейи ўқувчилари ва вилоят Ёзувчилар уюшмаси аъзолари томонидан айтилган шеърлар иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.

Text to speech