8 Декабр 2022 йил 250

Конституция билимдонлари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигини 30 йиллиги мунсабати билан Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма соҳавий хизматлари ходимлари ва вазирлик Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида “Конститутция билимдони” танлови бўлиб ўтди.

Бош Қомусимизнинг яратилиши тарихи, ундаги моддалар, ҳаётимиздаги ўрни, ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати борасида Қашқадарё вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари ва лицей ўқувчиларининг билимлари синовдан ўтказилди.

Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида кечган кўрик-танловда ғолиблар Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбариятининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech