Конституция – бахту иқболимиз
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция – бахту иқболимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, фахрийлар кенгаши ҳамда ҳамкасбларига хизматда ўрнак бўлиб келаётган фидойи ходимлар иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрами муносабати билан табриги ўқиб эшиттирди. Бошқарма бошлиғи ўз сўзида Бош қомусимиз мустақил давлатимиз, обод ва фаровон ҳаётимиз, ҳуқуқ ва эркинликларимиз асоси бўлиб хизмат қилаётганини билдирди. Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ходимларни ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини янада юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва барча қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашга қартилган ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлашнинг устувор вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.
Тантанали тадбир якунида жиноятчиликни олдини олиш ва қарши курашиш борасида фаолиятда ижобий натижаларга эришаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари ва ёшларга мураббийлик қилиб келаётган фахрийларга “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.