“Конституция – юксалиш ва тараққиётимиз кафолати”
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейида 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Конституция – юксалиш ва тараққиётимиз кафолати” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Ушбу илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейи директори подполковник К.Ш.Назаров, Қарши давлат университети филология фанлари доктори, профессор Б.Йўлдошев, Қарши шаҳридаги Нуристон академик лицей директори А.Қудратов, Қашқадарё вилояти Олтин мерос жамғармаси раиси, ёзувчи А.Ашурова, Қашқадарё вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник С.Исломов, аъзолари истеъфодаги полковник А.Ибодов, истеъфодаги полковник Н.Рўзимуродов ва Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг ёрдамчиси, истеъфодаги подполковник З.Обиловлар қатнашишди. Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти бандма-банд лицей ўқувчиларига етказилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, моҳиятини ўрганиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий онги, тафаккури ва маданиятни ошириш, тарбиялаш, юксалтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтишди.
Тадбир сўнгида лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ҳамда илмий-амалий конференция ўқувчиларда катта таассурот қолдиришди.