“Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!”
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги байрами арафасида вилоят Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан куч тузилмалари ёшлари ўртасида “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” шиори остида “Заковат” интелектуал ўйини бўлиб ўтди. Тадбирда Бош қомусимизнинг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти, унга киритилган ўзгартиришлар, ҳақ-ҳуқуқларимиз кафолати эканлигини кенг тарғиб этиш шу орқали ёшларни ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини янада юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва барча қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашга қаратилган ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлашнинг устувор вазифаларини очиб беришга эътибор қаратилди. Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида бўлиб ўтган “Заковат” интелектуал ўйини якуний натижаларига кўра, вилоят Божхона бошқармаси жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Қашқадарё вилояти ИИБ ва Қарши шаҳридаги ҳарбий авиация билими юрти жамоаси қўлга киритди.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо
совғалари билан тақдирланди.