14 Январ 2021 йил 505

КЎНГИЛЛАРГА МАЛҲАМ УЛАШИЛДИ

 

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимлар, ногирон ва боқувчисини йўқотган фахрийлар ҳолидан хабар олишди.

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев ва соҳавий хизматлар раҳбарлари бошқарма ЙҲХБ тизимида хизмат қилган, хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган катта сержант Азиз Аннақулов хонадонида бўлишди. Катта сержантнинг оила аъзолари билан суҳбат давомида марҳум Азиз Аннақуловнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва жонбозлиги, унинг жасорати ёшларга ўрнак эканлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари нафақахўри, истеъфодаги полковник Нарзулла Жуманов ва истеъфодаги подполковник 1-гуруҳ ногирони Очил Ражабов хонадонида бўлган бошқарма раҳбарияти фахрийлар билан самимий суҳбат қуришди. Фахрийлар ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида амалга оширган ишлари, тарихда қолган йиллар суронидаги хизматнинг масъулият ва машаққатлари тўғрисида йиғилганларга сўзлаб беришди.

Шунингдек, бошқарма ППХ ва ЖТСБ раҳбарияти тизимнинг карантин бўлинмасида хизмат қилиб нафақага чиққан истеъфодаги катта сержант Шуҳрат Шукуров хонадонида бўлишди. Байрам куни шогирдлар ташрифидан фахрийнинг қувончи чексиз бўлди. 

 Тадбирда ҳар уччала оиланинг маиший ва бошқа муаммолари ўрганилиб, моддий ва маънавий кўмак берилди.

Text to speech