15 Март 2022 йил 379

Колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга Душанба - “Янги Ўзбекистон” куни доирасида давра сухбати ўтказилди

2-сон ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан 2022 йил 14 март куни Қарши Давлат Университети иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси Олимжон Жўраев ҳамда Қарши Давлат Университети сиёсий фанлар номзоди доценти Шарофиддин Эрматовлар ташриф буюриб, колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга Душанба - “Янги Ўзбекистон” куни доирасида мамлакатимизда ҳозирда олиб борилаётган сиёсий жараёнлар, иқтисодиёт соҳасидаги бўлаётган ўзгаришлар, ривожланаётган Ўзбекистонимизда эришилаётган ютуқлар, халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришда амалга оширилаётган ислохотлар ҳақида кенг қамровли тушунчалар берилди.
Давра сухбати давомида маҳкумлар томонидан берилган саволларга малакали мутахасислар томонидан батафсил жавоб берилди.
Бундан ташқари “Ўзбекистон 24” телеканали орқали республикамиз ҳаётида юз берган воқеалар тафсилоти, Давлат ва ҳукумат раҳбари томонидан имзоланган қарор ва фармойишлар ва бошқа ҳар бир фуқаро учун муҳим ўзгаришлар шарҳи асосида тайёрланиб, ҳафтанинг якшанба куни соат 21-00 да эфирга узатилган “Тахлилнома’’ кўрсатуви ёзиб олиниб, колония марказий телетармоғи орқали барча туркумларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга ҳавола қилинди.
“MTRK/Rasmiy каnаl” телеграмм каналида иқтисодий барқарорлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар баёнига бағишланган телекурсатув юклаб олиниб, маҳкумлар эътиборига ҳавола этилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бошлиғининг ўринбосари подполковник О.М.Сатимбаев колонияга ташриф буюриб, колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни муаммолари бўйича сухбатлашиб, сайёр қабул ўтказди.

Колония бошлигининг манавий маърифий ишлар буйича уринбосари майор З.Обилов.

Text to speech