14 Апрел 2023 йил 257

Кўкдала туманида содир этилган йўл-транспорт ходисаси танқидий муҳокама қилинди

Кўкдала туманда жорий йил 10 апрел куни содир этилган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси бошлиғи, тумандаги секторлар мутасаддилари ва автокорхоналар ҳайдовчилари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган ички ишлар вазирлиги масъул ходими ўз сўзида Кўкдала туманида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ва оқибатлари, бу борада мутасадди идоралар иш фаолиятда лоқайдликка, сусткашликка йўл қўяётганини танқид остига олди. Автокорхоналарда, маҳаллаларда автомашина бошқарувчи шахслар билан мунтазам пофилактик тадбирларни амалга оширишда сускашликка йўл қўйилаётгани айтиб ўтилди.
Бу борадаги ишларни жадаллаштириш учун туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масуллари ва туман ободонлаштириш бўлими, автомактаблар, Ватанпарварлар ташкилоти мутасаддилари мунтазам тумандаги автокорхоналарда ва маҳалларда ҳайдовчилар билан автомашина имкониятларига эрк бермаслик, эрталаб уйдан чиқишда автомашинани кўрикдан ўтказиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, оралиқ масофани сақлаш бўйича профилактик суҳбатларни уюштириш лозимлигини тушунтирилди.
Фуқароларнинг кундалик ташвиши ва маиший муаммолари билан шуғулланиши лозим бўлган маҳалла бешлиги ҳам тадбирларда фалокат оёқ остидалиги, ички ва халқаро йўлларда автомашина бошқаришда огоҳ ва ҳушёр бўлиши, йўл ҳаркати қоидаларига оғишмай риоя этиши хусусида тушунчалар бериши бу каби мудҳиш оғир оқибатли жиноятларнинг олди олишда асқотиши тайин.

Text to speech