Кодекс билимдонлари тақдирланди
Қашқадарё вилояти Маънавият ва маърифат марказида ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодексини ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш мақсадида “Кодекс билимдони” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирок этишди.
Танловда аудиторияда иштирокчи ходимларга кодексдан саволлар кетма-кетликда ўқиб эшиттирилди.
Сўнгра, билимдонларнинг ташаббуси асосида жавоблар қабул қилинди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилган танлов натижаларига кўра, Ғузор туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Қувончбек Салимов ғолиблик шоҳсупасидан жой олди.
Навбатдаги совринли ўринларни Қарши туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Қутбиддин Иноқов ва Нишон туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Шахриддин Нурмаматов банд этишди.
Ғолиблар бошқарма раҳбариятининг дипломи ва совғалари билан тақдирланди.