2 Май 2023 йил
633
“Кодекс билимдони”
Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида бошқарма таркибий бўлимлари ва соҳавий ходимлари ҳамда шаҳар-туман ИИБлари ходимлари иштирокида “Кодекс билимдони” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексини ўқиб ўзлаштириш борасидаги танловда 1-ўринни Қарши шаҳар ИИО ФМБ кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори капитан Жавдод Боймуродов, 2-ўринни бошқарма ТВБСО катта мутахассис алоқачиси катта сержант Фаррух Тиляков, 3-ўринни эса Қамаши тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Турғун Нурманов қўлга киритди.
Ғолиблар Қашқадарё вилояти ИИБнинг ғолиблик дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.